Камбағални урма, сўкма тўнини еч...
Иқтисодий қонунчиликда "хитрий ход" билан чиқарилган қарорларни яхши кўраман, ана шулардан бири улгуржи фирмалардан ҳар бир тушган маблағдан банк ўзи маълум бир фоизини ушлаб қолиши...., шу жойини дастлаб газетада ўқиганимда тик туриб қарсак чалганман, беш минут, ростан...
Хозирги кунда юртимизда ахолимизни, айниқса ишчи қатламни энг қийнайдиган сохалардан бири пластик карточка. Қонунларимизда банклар нақдлаштириб бериши мажбурий бўлсада, бу муаммони 100% еча олмаслиги хақиқат...
Банкдан еча олятгани ечяпти, уям кулгули суммалар 50 минг нари борса 100 - 200 минг, кейин 2-3 хафта кэлмай турасиз, қолганичи кўчадан маълум бир фоизда...
Бунақа ечди-ечдидан фойда қилаётган пайнет, дўкон ё ташкилотлар, терминал ишламайди деб (турли бахоналар топишга уриниб) ва ўзи маълум бир жойлардан маълум фоизга пластик сотиб оляпганини кўряппиз, эшитяппиз, биляппиз...
Тўғри тан оламан, халқ ўзини хаққини талаб қилса, ҳар бир фуқаро терминал ишлашини талаб қилса, нақд пулига чэк талаб қилса, хуқуқий маданияти оширилса ва ... қилса бу муаммолар ўз ечимини топади...
Лекин бўлмаяптику, қийин бўляпканлиги ростку...
Менга эса бошқача ечимлар қизиқроқ, хууу юқорида ёздимку, иқтисодий қонунлар (еврейский ходлар) орқали...
Ходимлар иш хақисини пластик карточкага ўтказилган қисми даромад солиғидан озод бўлиши кэрак (ўртача 10% ютади дейлик), ана унда ходим ўз даромади пластикка ўтказилгани учун бухгалтерга хўмрайип қарамайди, хўш пластикка ўтказиб банкдаги таниш-билишига айттирип ечавэрадику демохчисиз, ўша банкда нақдлаштирип бериш маълум (масалан 10%-15%) фоиз ушлаб қолиш эвазига амалга ошириш қонуний йўлга қўйилади, банк нақд пулни қаердан олади ва 10 %ни қаерга сарфлайди, нақд пулни тадбиркордан олади ва олиб келган нақд пулига бонус қилиб беради, тадбиркорам олиб келган нақд пулидан нафланади (буниям айтип ўтишим керак тадбиркор дўконида сотаётган товарларини нақдга фалон, пластикка шунча деб қўхмай айта олиши кэрак бўлади)....
Бу билан кимларнингдир чўнтагига кетаётган маблағлар банкларимизда рэал айланишига эришамиз...
Балки камчиликлари бордир бу энди йўл-йўлакай хал қилса бўладиган масалалар, менимча...
Балки сенинг сутларинг нақдга сотилаётгандир, лекин биззи ойликки пластик кутяпти дебди шер сигирга хўрсинип...
Пластигги қайерда бўшатайиникин деп ўйлансанг, миянгди шунақа маза - бемаза фикрлар ғужғон айланавераркандэ....
Сиз нима дэйсиз, ўртоқ пластик эгаси...
Banklar mijoz uchun)))
ОтветитьУдалитьХодимларнинг иш ҳақидан платистикка ўтказиладиган қисми солиқдан озодку, яъни солиқ тўланган. Сиз орзу қилишингиз мумкин ҳоҳлаганингизча, бунга ҳеч ким монеълик қилмайди! :-)
ОтветитьУдалить