суббота, 7 ноября 2015 г.

Пластик операция










                  Камбағални урма, сўкма тўнини еч...

                  Иқтисодий қонунчиликда "хитрий ход" билан чиқарилган қарорларни яхши кўраман, ана шулардан бири улгуржи фирмалардан ҳар бир тушган маблағдан банк ўзи маълум бир фоизини ушлаб қолиши...., шу жойини дастлаб газетада ўқиганимда тик туриб қарсак чалганман, беш минут, ростан...


                 Хозирги кунда юртимизда ахолимизни, айниқса ишчи қатламни энг қийнайдиган сохалардан бири пластик карточка. Қонунларимизда банклар нақдлаштириб бериши мажбурий бўлсада, бу муаммони 100% еча олмаслиги хақиқат...


                 Банкдан еча олятгани ечяпти, уям кулгули суммалар 50 минг нари борса 100 - 200 минг, кейин 2-3 хафта кэлмай турасиз, қолганичи кўчадан маълум бир фоизда...

                  Бунақа ечди-ечдидан фойда қилаётган пайнет, дўкон ё ташкилотлар, терминал ишламайди деб (турли бахоналар топишга уриниб) ва ўзи маълум бир жойлардан маълум фоизга пластик сотиб оляпганини кўряппиз, эшитяппиз, биляппиз...

                 Тўғри тан оламан, халқ ўзини хаққини талаб қилса, ҳар бир фуқаро терминал ишлашини талаб қилса, нақд пулига чэк талаб қилса, хуқуқий маданияти оширилса ва ... қилса бу муаммолар ўз ечимини топади...
                 Лекин бўлмаяптику, қийин бўляпканлиги ростку...



                  Менга эса бошқача ечимлар қизиқроқ, хууу юқорида ёздимку, иқтисодий қонунлар (еврейский ходлар) орқали...


                  Ходимлар иш хақисини пластик карточкага ўтказилган қисми даромад солиғидан озод бўлиши кэрак (ўртача 10% ютади дейлик), ана унда ходим ўз даромади пластикка ўтказилгани учун бухгалтерга хўмрайип қарамайди, хўш пластикка ўтказиб банкдаги таниш-билишига айттирип ечавэрадику демохчисиз, ўша банкда нақдлаштирип бериш маълум (масалан 10%-15%) фоиз ушлаб қолиш эвазига амалга ошириш қонуний йўлга қўйилади,  банк нақд пулни қаердан олади ва 10 %ни қаерга сарфлайди, нақд пулни тадбиркордан олади ва олиб келган нақд пулига бонус қилиб беради, тадбиркорам  олиб келган нақд пулидан нафланади (буниям айтип ўтишим керак тадбиркор дўконида сотаётган товарларини нақдга фалон, пластикка шунча деб қўхмай айта олиши кэрак бўлади)....

                 Бу билан кимларнингдир чўнтагига кетаётган маблағлар банкларимизда рэал айланишига эришамиз...


                 Балки камчиликлари бордир бу энди йўл-йўлакай хал қилса бўладиган масалалар, менимча...


                 Балки сенинг сутларинг нақдга сотилаётгандир, лекин биззи ойликки пластик кутяпти дебди шер сигирга хўрсинип...

                 Пластигги қайерда бўшатайиникин деп ўйлансанг,  миянгди шунақа маза - бемаза фикрлар ғужғон айланавераркандэ....

                Сиз нима дэйсиз, ўртоқ пластик эгаси...

четверг, 2 апреля 2015 г.

Биз очилдик


         Ана-мана ёзаман деб, блог.телеграф.уз 5 соат 55 дақиқа қолди деганда бошладим. Бу касбий (бўғолтирлик) касали десаям бўлоради, ҳисоботларниям кўпинча "Ферги тайм"да топшираман. Мухими бошланди. Анчадан буён кутган блогиз очилди ;) Энди доимий давом эттиришга ваъда бераман...

      Бугун блогим орқали шахримизга кўрк бериб турган, янги Шодлик савдо марказини очилиш маросимини ташкиллаб бермоқчиман...( Блог очилишини бошқа алохида чунгура ошда ювиб бераман...)
       

Шодлик савдо маркази Наманган шахри Навоий кўчасининг Тўрақўрғон кўча билан кесишган айланма чоррахасида жойлашган...

демак зиналардан кўтариламиз, қани ичкарига мархамат...


биринчи қават савдо майдони озиқ овқат махсулотлари савдосига ихтисослаштирилган...
(бизам билайнни реклама қиволяппиз, апелсин мандаринлар бор жойтида...икки, икки ҳаммаси икки... 4G интернет тезлигини 2G қилиб берамиз...



ўзбегим қизлари содда, хаёли, майли бунисиям тўғри...
(интернетга чиқасиззи "интернетга чиқиб кетаман" деб ўйладила., шекилли..)



ўзимизнинг нон, печене махсулотлари ҳам алохида кўрк бериб турибди...
(славянка махсулотлари қўйилмагани қаттиқ танқид қилинди ва албатта сотиш ваъдасини олинди, исботини албатта кейинги босқичда амалий кўрсатамиз...)


тўловлар сиз истаган усулда нақд, пластик, пул ўтказиш йўли билан ишлайди...
(темир дафтарга ёзип қўйиш, эртага қайтаётганда бериб ўтаман,  ойлик чиққунча... тўлов усуллари хозирча қабул қилинмаяпти...)

иккинчи қаватга лип этип обчиқиб қўяркан...
(лифт деганлари шу бўлса керакда, ома "ўзбекча лифт" экан, свет ўчсаям ишлоради, проста ўзингиз ҳаракат қиласиз...хазиллашдим, свет ўчмаслиги кафолатланган экан, катта ўзлари айттила...)

иккинчи этажга чиқишимиз билан "хаёт яхши" деб қучоғ очиб кутиб турибдику, кирайликчи (нимага уна дейишаркин...янги уйланганимда "-куёп хаёт қалай, -хаёт яхшими" дейвиришарди, хеч тушунмасдим....эврика, топдим шекилли кирайликчи...)



(ўххў... нарх-навони кўриб, хол-ахволли қайнотадан сўраш керак экан, аслида....
хайрият ўрнатиш хизматини бесплатно қип қўйишипти, биз куёплани ўйлашиптида ..)



(қани чиқайликчи, кунимиз жихоз билан ўтмайдику, уйланиш осон бўптими....
 бизам куёп бўлиб бир бутикдан кийинсак кийинипмизда...
тошконли куёплардан қайтимиз кам...)



аёл ўқувчим сиз кутган жойи келди....
савдо маркази бўладию мунис аёлларимиз учун кийим сотиладиган дўконлар бўлмасмиди..
жудаям бошқача жило бериб турибди, қанақадир, энг кўп ушланиб қоладиган жой, оилавий келсангиз...
(набира ва қизлари ўзлариники, биз бунга аралашолмаймиз, шарт ҳам эмас...)




ўзимиззи Наманганимиз пойафзаллари сотилиши кўзни қувонтиради ...
"Дамбоғ" пойафзали укаси "Дунё" туфлилари...
(тўкис бахтга туфли етмаётганди, какраз...
биз "амаки"сини қийнайдиганларданмасмиз, италияники, чехияникидан қиберсин дейдиган...
мард куёвмиз, ўзимиззикиям бўлоради, чэттикидан кам жойи йўқ...)



бўлдия "қайнота"га қўшиб сиззиям қийнавордима, оз қолди ўқувчим...
ҳа, сиз кутаётган 3-этажга чиқамиз...


ҳақиқий ШОДЛИКки "мағзи" 3-этажда экан..



бў ўйинлар учун тангачалар ташланаркан, тангачалар сотиб олинар экан...
ўзимми бир ақллилигимми кўрсатиб қўяй деб пикрча билдириб қўйдим..
1, 2 этажда савдо қилган харидорлар харид қилган суммасига нисбатан тегишинча миқдорда тангалар бепул берилса бўларкан...








сездим, чарчадингиз ёки бироз зерикдингиз, шунча айланишши ўзи бўладими енгил тамадди қилиб олмоқчисиз ёки у-бу ичкингиз келди...
мархамат  "фаст фуд" ёки ресторанимизга...





ресторанда ўтириб бўлиб, зинадан тўғри тушиб қўя қолдик...
ушбу зина тагида (бинонинг чап тарафида) 1-қаватда гўзаллик салони энди очилиш арафасида экан...


хозирча мижозлар келгунча, тўлиқ очилиб бўлгунча ўзлари устида ишлашяпти..
(ойпошшани ваниллага айлантирип бера оламан деб ваъда беришди...)


шундай қилиб чиққунимизча ташқариям бироз қоронғулашибди...
кеч кирганда янада махобатли чиройли бўп тураркан..



яқиндан ёрдам берган марказ иш юритувчиси Илхом акага...
Олумпис фото студияси фотогрифи Комолхонакага алохида миннатдорчилик билдирамиз.. (фотоаппаратлари Нодирхўжа ака Ласеттини ўрнига олган апаратти "Хусан"и экан қойил қолдим...)

биз билан бирга бўлганингиз учун алохида рахмат...
(қайнатамиз мартабаларига мартаба қўшилгур омон бўп турсалар кейинги сапар автосалондан очилиш маросимлар уюштириш ниятларимиз бор...)

кун нуқта уз учун Намангандан махсус Ходжиев Я.Н. 2015 йил 02 апрель...


















     

понедельник, 23 марта 2015 г.

Камина

Камина

Камина бир минг тўққиз юз саксон еттинчи йил зиёли оиласинда туғилди...

Камина беш ёшинда мактаб даргохига қадам қўйди...

Камина даслаб 45-, 53-, 31-ўрта мактабларда (31 мактаб "л" (лицей) синфинда), Наманган ўзбек-турк лицейи, кейинчалик Наманган аниқ ва ижтимоий фанларга ихтисослашган мактабда тахсил олди...

Мабодо, 1985-1984 йил туғилган бўлсангиз синфдош бўлиб чиқишимиз эҳтимоли юқори...

Камина 2003 йил Наманган мухандислик иқтисодиёт институти Молия факултети Бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишига 182 нуқта 9 балл билан 2-ўринда (институт бўйича 6-ўринда) олий даргохга қабул қилинди...

Камина 2005 йилдан бошлаб то хозиргача бўғолтирлик сохасида ишлаб келмоқда...

Камина спорт сохасинда футбол, стол-теннис, шахмат турларини ўйнашни, деярли барча спорт турларини тамошо айлашни хуш кўради...

Каминанинг кумири Умар ибн Хаттоб ҳамда Иосиф Сталин (бунга уларнинг адолат билан иш тутғонлари бўлса керак, аниқроғини  ўзиям билмайди)...

Севимли спортчилари Зидан, Хави, О.Шатских, М.Тайсон, Р.Собиров...
Севимли футбол жамоаси Навбаҳор, Европада деярли йўқ, йўқ демасликлари учун Интерри танлаб қўйган...

Камина овқат танламайди (уй сомсасидан бошқа), шундай эрсада севимли овқати манти ва чучвара бўлса керак...

Камина бўйи 189 метр, эни йўғи вазни 98 кг...

Камина оилали 2 ўғил 1 қизи бор...

Камина ҳақида биз билган ва билмаган маълумотларни бизга юборинг, биз албатта у билан танишиб чиқишликни кафолатлаймиз...

Хозирча билганимиз шу...

                                                                                  23 март 2015 йил.    Я.Ходжиев